Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Муниса Ризаевадан ҳаётий ҳақиқат: ҳеч кимга бу дунё мазза эмас (видео)

0

Хонанда Муниса Ризаева ўзининг Instagram саҳифасига уч кун аввал жойлаган видео постида турмуш ўртоғининг соғлиги билан боғлиқ муаммолар борлигини маълум қилди. Унинг айтишича, турмуш ўртоғи биринчи операцияни бошдан кечирган, ҳозирча фақат шўрва ичиши мумкин. Шунингдек, эртага иккинчи операция ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Видео давомида Муниса мухлислар орасида тез-тез учрайдиган “сизларда ҳамма нарса бор, ҳаётингиз фақат мазза” деган фикрларга ҳам муносабат билдирди. У бу борада шундай деди:

“Кўпчилик машҳурлар ҳаёти фақат қувончдан иборат деб ўйлайди. Аслида эса бизнинг ҳам муаммоларимиз жуда кўп бўлади. Аллоҳ ҳар бир бандага ўзига яраша синов беради. Шунинг учун бу дунё ҳеч ким учун фақат мазза эмас.”

Хонанданинг кейинги жойлаган видеосида эса турмуш ўртоғи шифохонадан уйга қайтганини билдириб, оғир дамларда қўллаб-қувватлаган барча мухлисларига самимий миннатдорчилик изҳор этди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *