Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чорак финалга чиқиш имкони қандай?

0

Бугун Ўзбекистоннинг 23 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичида Корея Республикасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув «С» гуруҳидаги вазиятни кескин равшанлаштириб, чорак финалга йўлланма масаласига аниқ жавоб беради.

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги жамоамиз айни пайтда Корея билан бир хил — 4 очкодан жамғарган. Бугунги баҳсдаги ғалаба вакилларимизга гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга чиқиш имконини тақдим этади.

Параллел учрашувда Эрон ва Ливан ёшлар терма жамоалари ўзаро куч синашади. Бу баҳс натижаси ҳам «С» гуруҳидаги якуний ҳисоб-китобларга бевосита таъсир қилиши мумкин.

Мусобақа тартибига кўра, Ўзбекистон Корея Республикасини мағлуб этса, «С» гуруҳида 1-ўрин билан чорак финалга чиқади.
Параллел баҳсда Ливаннинг ғалабаси ҳам жамоамизнинг кейинги босқичга йўл олишига хизмат қилади.

Агар Эрон Ливанни мағлуб этса, Корея билан учрашувда дуранг ҳам жамоамиз учун етарли бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Бироқ бу ҳолатда ҳисоб ва голлар нисбати муҳим аҳамият касб этади.

Регламентга асосан, Ўзбекистон — Корея Республикаси ўйинида голли дуранг (1:1, 2:2, 3:3) қайд этилса, натижалардан қатъи назар, икки жамоа ҳам чорак финалга йўл олади. Бу ҳолатда ўзаро баҳсларда урилган голлар кўрсаткичи устунлик беради.

Агар 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилса, вазият янада нозик тус олади.
Эрон Ливанни камида икки тўп фарқи билан мағлуб этса, кейинги босқичга Эрон чиқади.

Эрон Ливанни бир тўп фарқи билан мағлуб этса (1:0 ёки 2:1), Ўзбекистон чорак финалга йўл олади. Агар Эрон 3:2 ҳисобида ғалаба қозонса, тўплар нисбати тенглашади ва сариқ-қизил карточкалар сони ҳисобга олинади.

Кореяга қарши учрашув олдидан жамоамиз кеча расмий машғулотни ўтказди. Футболчимиз Нурлан Ибраимов ОАВга берган интервьюсида жамоа тўлиқ тайёр экани ва майдонга фақат ғалаба учун тушишини таъкидлади.

“Эрон билан ўйин қийин кечишини билардик, энди навбатдаги баҳс ҳал қилувчи аҳамиятга эга,” деди у. “Биз фақат ғалаба учун ўйнаймиз,” дея ишонч билдирди футболчи.

Маълумот учун, 3-турдан ўрин олган барча учрашувлар Тошкент вақти билан соат 16:30 да бир пайтнинг ўзида старт олади.
Шу боис гуруҳдаги барча ҳисоб-китоблар бир вақтда янгиланиб боради.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *