Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ҳарбий хизматни ўтаганларга фоизсиз таълим кредити ажратилади

0

Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматдан қайтган ёшлар олий ўқув юртида таҳсил олмоқчи бўлса, уларнинг хорижий тил ва фан сертификатини олиш харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.

Агар улар олийгоҳларга контрактга кирса, фоизсиз таълим кредити ажратилади. Бу ҳақда Хавфсизлик кенгашининг 13 январ кунги йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Давлат раҳбарига кўра, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларга ҳарбий қисмнинг ўзида олийгоҳга ўқишга кириш учун имтиҳон топшириш имконияти яратилади. Тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, талабаликка қабул қилинган аскарлар муддатли ҳарбий хизмат якунланиши билан олийгоҳда ўқишини бошлайди.

Шунингдек, армиядан қайтиб давлат ташкилотларига ишга кирмоқчи бўлган ёшлар учун Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан ўтказиладиган тест балларига 10 фоизлик имтиёз бериш амалиёти жорий қилинади. Хусусий секторда фаолият юритмоқчи бўлган ёшларга эса касб эгаллаш ва сертификат олиш харажатлари тўлаб берилади.

“Бир сўз билан айтганда, “муддатли ҳарбий хизматни ўташ – ёшлар учун муваффақият йўли”га айланиши керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *