Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

“Навбаҳор” тажрибали серб вингери Ваня Илични сафига қўшиб олди

0

Тимур Кападзе бошқарувидаги Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси янги мавсум олдидан селекция ишларини жадал давом эттирмоқда. “Лочинлар” бу сафар ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида тажрибали қанот ҳужумчиси Ваня Илич билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман маълум қилди.

Клубнинг қайд этишича, янги трансфер жамоага тезлик, дриблинг ва қанот орқали ҳужумларни ўткирлаштиришда ёрдам бериши кутилмоқда. Айниқса, Кападзенинг тезкор ўйин услубига мос тушадиган вингер — “Навбаҳор” мухлислари кутган қўшимча куч бўлиши мумкин.

Серб футболчиси ҳақида қисқача

Ваня Илич 1999 йил 3 январь куни Сербия пойтахти Белград шаҳрида таваллуд топган. Футболчилик фаолияти давомида у ўз юртида бир қатор клублар шарафини ҳимоя қилган:

  • “Рад” (Белград) — 2018–2020

  • “ОФК Жарково” (Белград) — 2021–2022

  • “Раднички” (Ниш) — 2021–2022, 2023–2025

  • “Колубара” (Лазаревас) — 2022–2023

Қисқаси, “Навбаҳор” таркибига яна бир хорижлик футболчи келиб қўшилди ва бу трансфер янги мавсумда жамоанинг ҳужумдаги “тишини ўткирлаш”и мумкин. Энди энг қизиғи — Илич Наманганда қанчалик тез мослашади ва қанотда қанча “шов-шув” қилади? Мавсум бошланса, ҳаммаси аниқ кўринади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *