Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Самимият манзили Самарқанд: Жамшид Бобожоновдан юракларга етган ташриф (видео)

0

Актёр Жамшид Бобожонов Ўзбекистон халқ артисти Саида Раметованинг онаси 13 январ куни 90 ёшга тўлгани муносабати билан табриклаш учун Самарқандга борди.

Жамшид Бобожонов ушбу ташриф ҳақида жойлаган видео постида шундай деди:

“Бугун Саида Раметованинг оналари 90 ёшни қарши олдилар. Шу муносабат билан онажонни табриклашга келдим. Улар мени жуда яхши кўрар эканлар. Ҳатто бундан икки ой аввал таклиф ҳам қилишган эди.”

Видеода онахон Жамшид Бобожоновни кўриб ниҳоятда қувониб кетгани, уни бағрига босиб, меҳр билан яхши кўришини айтгани ҳамда чин дилдан дуо қилгани акс этган. Шунингдек, у бирор кун актёрни телевизорда кўрмаса, соғиниб йиғлаб юборишини ҳам самимий тарзда айтиб ўтган.

Мазкур пост Жамшид Бобожоновнинг мухлислари томонидан илиқ кутиб олинди. Кўплаб фойдаланувчилар изоҳларда актёрни жуда яхши кўришларини, унинг самимийлиги ва инсонийлиги ҳурматга сазовор эканини таъкидлашди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *