Дирекция: Андижонда фермер ерлари хитойликларга бериладими?
Андижон вилоятида фермер ерларининг “захира”га олиниши ва кейин хитойлик тадбиркорларга берилиши атрофидаги можаролар яна авж олди.
Фермерлар судсиз ва босим орқали “ихтиёрий” ариза ёздирилаётганини айтмоқда.
Расмийлар эса ҳозирча хорижий инвестор кирмаганини билдирмоқда — аммо фермерлар бу баёнотга ишонмайди.
Андижон вилоятида фермер ерларининг хитойлик тадбиркорларга берилиши билан боғлиқ можаролар яна кун тартибига чиқди.Қўрғонтепа туманидаги “Савай ариқ сувлари” фермер хўжалиги...
