Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ҳусанов–Аллейн дуэти ҳақида мухлислар: улар “Сити”ни қутқариб қоляпти

0

“Манчестер Сити”да ҳимоя чизиғида кадрлар танқислиги кескинлашган паллада Абдуқодир Ҳусанов Хосеп Гвардиоланинг ҳақиқий таянчига айланмоқда. Тиғиз тақвим, ўйинлар орасидаги қисқа танаффус, бир вақтнинг ўзида АПЛ, мамлакат кубоги ва Карабао кубогида юриш — бундай шароитда ҳар бир барқарор футболчи олтинга тенг. 21 ёшли легионеримиз эса айнан шу даврда “шаҳарликлар”нинг ижобий натижаларига салмоқли ҳисса қўшиб келяпти.

Айниқса, “Уотфорд”дан ижарадан қайтган ёш футболчи Макс Аллейн билан биргаликда ҳимоя марказини мустаҳкам ушлаб туриши мухлислару мутахассисларнинг алоҳида эътирофига сазовор бўлмоқда. Икки ёш ҳимоячининг ўзаро тушуниши, позиция танлаши, тўпни “тоза” олиши ва хавфли вазиятларда тўғри қарор чиқариши “Сити” учун жуда муҳим омилга айланди.

Шу боис клубнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ҳам Ҳусанов ҳақида фикрлар кўпайди. Мухлислар унинг ҳаракатларини мақтаб, ҳимоядаги тинчликни айнан Абдуқодир билан боғлаётганини кўриш мумкин:

Reggie Khule:
Ҳусанов ростдан ҳам кучли ҳимоячи эканини амалда исботлаяпти.

Nasco Lkp:
Абдуқодир Ҳусанов ҳимояланиш бўйича ҳақиқий мастер-класс кўрсатяпти.

Ola Taiwo:
Ҳусанов қўлидан келган барча ишни қилиб беряпти. Илгари ҳимояга унчалик қарамасдим, энди ғалаба айнан ҳимоядан бошланишини англадим.

Gift Katlego:
Агар Диаш ва Гвардиол марказга қайтса ҳам, Ҳусановга ўнг қанотни тўлиқ ишониб бериш керак.

Skeem Molete:
Менимча, Ҳусанов Рубен Диашдан ҳам кучлироқ.

Joel Ugochukwu Okenwa:
Ҳусанов ҳозир дунёдаги энг зўр ҳимоячи. Тезлиги бор, тўпни тоза олади.

Ik Parry:
Катта ҳимоячилар сафга қайтса ҳам, Ҳусанов кўпроқ ўйнашга муносиб.

Emerald Sage Emrys:
Ҳусанов — хатоларни ёпадиган машина!

Cleverly Mosses:
Ҳусанов майдонда бўлса, хавотир йўқ.

King Abdul:
Ҳусанов Гвардиоланинг юрагини забт этди.

Connor Rigby:
Биз мухлислар Ҳусанов ва Аллейннинг ўйинидан шокдамиз!

Tochukwu Elias:
Ҳимоя ҳақида хотиржаммиз. Кимдир “Ҳусанов ва Аллейн Диаш ва Гвардиол ўрнини босади” деса, ишонмасдим. Лекин амалда шундай бўлди.

Tinashe Jonga:
Ҳусанов зўр ҳимояланади, шериги эса тўпни яхши назорат қилади.

Kevinho Mosquito:
Макс ва Абдуқодир фантастик. Улар дунёдаги энг ёш ҳимоячилар дуэти.

Ian Raine:
Икки марказий ҳимоячи жуда зўр. Бири 20, иккинчиси 21 ёш. Бир-бирини ажойиб тушуняпти. “Сити”нинг келажаги шуларми?

Tendai Smokeh:
Ҳусанов жамоанинг ҳақиқий таянчига айланди.

Syllah Mako:
Шу пайтгача “Сити” ҳимоясига Ҳусанов ва Аллейн етишмагани билиниб қолди.

Traore Lajo:
Ҳусанов мен учун энг яхши ўйинчи бўлиб қолди.

Қисқаси, “Сити”да муаммолар кўпайган бир пайтда, Ҳусанов–Аллейн жуфтлиги жамоага ҳаводек керак бўлиб қолди. Энди энг қизиғи — катта номлар сафга қайтганида ҳам Гвардиола бу икки ёш ҳимоячини “захира варианти” сифатида кўради, деб ўйлаш қийин. Чунки ишонч қозонилган жойда, ўрин ҳам топилади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *