Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Қоидабузарлик ҳайдовчи учун қимматга тушгани маълум бўлди

0

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2025 йил 10 ноябрдаги қарорига асосан, қарздор фуқаро А.П.дан ундирувчи фуқаро С.С. фойдасига 127 млн. 102 минг сўм миқдорида моддий зарар ундириш белгиланган.

Суд материалларига кўра, қарздор 2025 йил 17 июль куни кечки соат 21:30 ларда ўзининг “Cobalt” русумли автотранспорт воситасида юқори тезликда ҳаракатланиб, светофорнинг қизил ишораси талабига риоя қилмаган ҳолда, тўхтаб турган “BYD” русумли автомашинага урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Натижада жабрланувчи фуқарога катта миқдорда моддий зарар етказилган.

Мазкур суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Олмазор туман бўлими томонидан иш юритувига қабул қилинган. Ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор номига расмийлаштирилган 2 та автотранспорт воситаси аниқланиб, уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тақиқ чоралари қўлланилган.

Кўрилган мажбурий ижро чоралари натижасида, 2026 йил 13 январь куни қарздордан белгиланган 127 102 000 сўм моддий зарар маблағи тўлиқ ундирилиб, ундирувчи фуқарога ўтказиб берилди.

Ушбу ҳолат йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик нафақат инсон ҳаёти ва соғлигига, балки бошқа шахсларнинг мол-мулкига ҳам жиддий зарар етказиши, шунингдек, қоидабузар шахс учун катта молиявий ва ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлишини яққол намоён этмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *