Китоб ўқиган маҳкумларга жазо муддати қисқартириладими?
0
Ўзбекистонда маҳкумларнинг маънавий ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган янги тартиб жорий этилиши мумкин. Унга кўра, китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши назарда тутилмоқда.
Ташаббусга асосан, маҳкум томонидан ўқилган китоблар махсус комиссия томонидан баҳоланади ва тасдиқланади. Комиссия хулосаси ижобий бўлган тақдирда, ушбу ҳолат судга тақдим этилади.
Шундан сўнг суд маҳкумнинг жазо муддатини йилига 30 кунгача қисқартириш масаласини кўриб чиқиши мумкин бўлади. Бу имтиёз ҳар бир ҳолатда индивидуал тарзда, маҳкумнинг хулқ-атвори, интизоми ва ижтимоий хавфсизлиги инобатга олинган ҳолда қўлланади.
