Қўшиқсиз ўтган йиллар: Феруза Жуманиёзова 18 йил қандай яшади?
Ўзбек эстрадасининг ёқимли овозига эга бўлган — Феруза Жуманиёзова ижодига қўйилган танаффус даврида қандай ҳаёт кечиргани ҳақида очиқ сўзлади. Хонанда берган интервюсида 18 йил давомида саҳнадан узоқ бўлганини ва бу вақтни тўлиқ оилага бағишлаганини таъкидлади.
“Танаффусда фақат еб-ичдим, дунё кездим, айландим, болам билан шуғулландим — бўлди, фақат шу. 18 йил шу ишни қилдим. Онам билан мазза қилдим, болам билан мазза қилдим, уй бекалиги билан яшадим”, — дейди у.
Феруза Жуманиёзованинг айтишича, бу йиллар давомида у деярли қўшиқ айтмаган, концертлар ва ижодий фаолиятдан узоқ бўлган. “Фақат овқатлар пиширдим, умуман қўшиқ айтмадим. Тўйларга ҳам ҳар замонда битта қўшиқ чиқариб қўярдим, ўша қўшиқларимни қайта-қайта куйлайвердим. Тўйчихон — менинг исмим”, — дея самимий тан олди хонанда.
