Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Трампнинг “Тинчлик кенгаши” ташаббуси жаҳонни иккига бўлди

0

АҚШ президенти Доналд Трамп глобал можароларни ҳал қилиш мақсадида “Тинчлик кенгаши” деб номланган янги ташаббусни илгари сурди. У 60 га яқин давлатни ушбу кенгашга қўшилишга таклиф қилди. Бироқ кўплаб давлатлар бу ташаббусга нисбатан эҳтиёткор муносабат билдирмоқда ва ҳозирча очиқ қўллаб-қувватлашга шошилмаяпти.

Режага кўра, кенгаш аввало Ғазо можароси билан шуғулланади, кейинчалик эса бошқа ҳудудлардаги низоларни ҳам қамраб олади. Кенгашга Доналд Трамп умрбод раислик қилиши белгиланган. Уч йиллик аъзоликдан ташқари, катта маблағ тўлаган давлатларга доимий аъзолик берилиши кўзда тутилган.

Ҳозирча фақат Венгрия ушбу ташаббусни очиқ қўллаб-қувватлади. Бошқа давлатлар эса Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг роли заифлашиб қолиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. Айрим дипломатлар янги кенгаш БМТ фаолиятига путур етказиши ва халқаро тизимда келишмовчиликларни кучайтириши мумкинлигини айтмоқда.

БМТ раҳбарияти давлатлар турли шаклдаги ҳамкорликни танлаш ҳуқуқига эга эканини билдирди. Шу билан бирга, ташкилот ўз вазифаларини бажаришда давом этишини таъкидлади. Мутахассислар эса глобал тинчлик ва хавфсизлик масалаларида БМТ муҳим ва ягона умумий платформа бўлиб қолаётганини қайд этмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *