Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Навоий вилоятида 5 ойлик чақалоқ отаси оғзига пайпоқ тиққач вафот этди

0

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 5 ойлик чақалоқ отасининг ҳаракати ортидан ҳаётдан кўз юмди. Маълумотларга кўра, эркак бола йиғисини тўхтатмоқчи бўлиб, унинг оғзига пайпоқ тиққган ва бу ҳолат ўткир нафас етишмовчилигига олиб келган. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Zamon дастури хабарига кўра, ҳодиса 10-январ куни тунги пайт содир бўлган. Она фарзандини оғир аҳволда кўриб, уни зудлик билан шифохонага олиб борган. Шифокорлар клиник ўлим ҳолатини қайд этган, реанимация тадбирлари орқали юрак фаолияти вақтинча тикланган.

Чақалоқ тўрт кун давомида болалар реанимациясида мутахассислар назоратида қолган. Бироқ тиббиёт ходимларининг барча уринишларига қарамай, 14-январ куни биологик ўлим тасдиқланган.

Гумонланувчининг таржимаи ҳоли ўрганилганда, у аввал ҳам оилада тажовузкор хатти-ҳаракатлари билан тилга тушгани аниқланган. Маҳалла вакиллари унинг биринчи турмушида ҳам ўғли ва қизига мунтазам босим ўтказгани, шу боис у билан бир неча бор профилактик суҳбатлар ўтказилганини билдирган. Эркак масъул хизматлар назоратида бўлган.

Ҳозирда гумонланувчи ҳибсга олинган. Навоий вилояти ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *