Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Мирзиёевга Трампдан хат: Ўзбекистон “Тинчлик кенгаши”га қўшиладими?

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига АҚШ Президенти Доналд Трампдан Яқин Шарқда тинчликни мустаҳкамлаш ва можароларни ҳал этишга қаратилган халқаро ташаббусга қўшилиш бўйича расмий таклиф хати келиб тушди. Маҳаллий манбаларга кўра, Ўзбекистонга янги тузилма — “Тинчлик кенгаши” (Board of Peace / Peace Council)га таъсисчи давлат сифатида қўшилиш таклиф этилган.

Хатда айтилишича, ташаббус 2025 йил 29 сентабрда эълон қилинган Ғазо можаросини тугатиш бўйича комплекс режага таянган ва у БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 2803-сон резолюцияси билан маъқулланган.

Режага кўра, “Тинчлик кенгаши” узоқ муддатли тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун масъулиятни бўлишишга тайёр мамлакатларни бирлаштиришни кўзлайди. Reuters ҳам Трамп ташаббуси доирасида турли давлат раҳбарларига таклифлар юборилганини, тузилма дастлаб Ғазога қаратилиб, кейин кенгайиши мумкинлигини ёзган.

Расмий хабарларга кўра, Президент Мирзиёев Трампга жавоб мактубини йўллаб, Ўзбекистон таъсисчи сифатида қўшилишга тайёр эканини билдирган ва бу ташаббусни минтақадаги узоқ йиллик низоларни юмшатиш ҳамда барқарорликка хизмат қиладиган муҳим қадам сифатида баҳолаган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *