Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Аноэтада SAOT хато қилди: Ямалнинг голи баҳс марказида қолди...

0

“Аноэта” стадионида “Реал Сосьедад” — “Барселона” ўртасида ўтган баҳсдан кейин офсайд билан боғлиқ эпизод футбол жамоатчилигини қаттиқ қўзғатди. Учрашув 2:1 ҳисобида якунланган бўлса-да, асосий муҳокама майдони ҳисоб эмас, балки Ламин Ямалнинг бекор қилинган голи бўлмоқда.

Archivo VAR нашри маълум қилишича, ярим автоматик офсайд тизими — SAOT гол эпизодини текширишда жиддий хатога йўл қўйган бўлиши мумкин. Эътирозларнинг марказида — VAR томонидан танланган кадр (фрейм) турибди.

Муаммо қаерда?

Қоидага кўра, офсайд чизиғи тўпга сўнгги бор тегилган айнан ўша лаҳза бўйича чизилиши шарт. Аммо ижтимоий тармоқларда тарқаган суратлар ва кадрлар таҳлилига кўра, VAR текширувида:

  • кечикиб танланган кадр ишлатилган — Жюль Кунде тўпга тегиб бўлганидан кейинги лаҳза олингани айтилмоқда;

  • айнан шу кечикиш сабаб Ямалнинг оёғи офсайддагидай кўриниб қолган;

  • ҳолбуки, тўпга охирги тегилган сонияда Ямалнинг оёғи чизиқ устида, яъни офсайдсиз позицияда бўлгани таъкидланяпти.

Натижада бир лаҳзалик “фрейм” танлови бутун эпизодни тескари кўрсатиб, голнинг бекор қилинишига олиб келган, деган даъволар кўпайди.

“Бу болалар боғчаси эмас, бу Ла Лига!”

Испаниялик экспертлар ва “Барселона” мухлислари қарорни қаттиқ танқид қилмоқда. Уларга кўра, технология инсон омилини камайтириши керак эди, аммо кадрни танлашдаги хато барибир инсон қароридан келиб чиқяпти ва ўйин тақдирига бевосита таъсир кўрсатяпти.

Archivo VAR эса вазиятни кескин таърифлаб, “SAOT Аноэтада яна қовун туширди” деган руҳда муносабат билдиргани қайд этилмоқда.

Энди нима бўлади?

Ҳозирча Ла Лига раҳбарияти ёки Ҳакамлар қўмитаси мазкур эпизод бўйича расмий баёнот бергани йўқ. Аммо муҳокамалар тўхтагани йўқ: мухлислар ҳам, таҳлилчилар ҳам шаффоф изоҳ ва техник протокол кутяпти.

Битта нарса аниқ: агар технология ҳақиқатан ҳам адолат учун хизмат қилсин десак, “фрейм” танлаш каби майда кўринган деталлар ҳам катта масъулият талаб қилади. Чунки футболда баъзан бир пиксел — бир гол, бир гол эса бутун баҳс тақдиридир.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *