Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Совуқ сабаб метан заправкалар фаолиятига чеклов киритилди

0

Ҳаво ҳарорати пасайиб кетгани сабабли метан “заправка”лар фаолиятига яна вақтинча чеклов жорий этилди. Бу ҳақда бугун, 20 январь куни Энергетика вазирлиги расмий ахборот берди.

Қайд этилишича, аҳоли ва истеъмолчиларни энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида энергетика тизими ҳозирда 24 соатлик кучайтирилган иш тартибида фаолият юритмоқда. Ҳудудларда ишларнинг бориши доимий равишда назорат қилинаётгани, юзага келаётган турли носозликлар эса имкони борича тезкорлик билан бартараф этилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, вазирлик маълумотида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши туфайли табиий газга бўлган эҳтиёж сезиларли даражада ортгани айтилади. Натижада газ тармоқларида талаб кўпайиб, қувурларда газ босими ҳам тушиб кетган.

“Шу сабабли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига вақтинча чеклов киритилди”, — дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, мазкур чоралар фақат совуқ кунларда аҳоли учун газ таъминотини барқарор сақлашга қаратилган. Вазирликнинг билдиришича, вазият барқарорлашиши билан чекловлар босқичма-босқич бекор қилиниши мумкин. Ҳудудлардаги ҳолатдан келиб чиқиб, қўшимча маълумотлар ҳам тақдим этилиши айтилган.

Шу билан бирга, аҳоли эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ҳамда жамоат транспорт воситалари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланиши қайд этилди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *