Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Фонд бозори: «Ипотека-банк» акциялари бир ҳафтада 82 фоизга ошди

0

9–16 январ кунлари фонд бозорида энг кескин ўсиш «Ипотека-банк» акцияларида кузатилди: қимматли қоғозлар бир ҳафта ичида 82,39%га қимматлашди. Шу даврда UCI акциялар индекси ҳам 3,43%га кўтарилди.

Ҳафта давомида «Алоқабанк»нинг оддий акциялари 43,18%га, «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг оддий акциялари эса 40,31%га ошди. Энг катта пасайиш «Ўзбекгеофизика» акцияларида қайд этилиб, улар 2,93%га арзонлади. UzAuto Motors акциялари 1,85%га, «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг имтиёзли акциялари 1,83%га тушди.

«Бизнесни ривожлантириш банки» акциялари нархи ўзгаришсиз қолди. Юқори ликвидли акциялар кесимида 24 та қимматли қоғоз ҳафта якунини ўсиш билан ёпган бўлса, биттасида ўзгариш бўлмади, тўрттаси эса пасайиш кўрсатди.

Таққослаш учун, ундан аввалги ҳафтада UCI индекси 0,95%га ўсган, ўшанда ўсиш бўйича етакчи «Ўзсаноатқурилишбанк» бўлиб, кўрсаткич 75,48%ни ташкил этган эди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *