Халқаро валюта жамғармаси Марказий Осиё ЯИМ ўсишини қанчага баҳолади?
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ҳисоботига кўра, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари ялпи ички маҳсулоти 2026 йилда 3,9 фоизга ошиши кутилмоқда. Жамғармa таҳлилчилари 2025 йилда минтақa иқтисодиёти 4 фоиз атрофида ўсишини прогноз қилган.
ХВЖ глобал иқтисодиётда ҳам нисбатан барқарор динамика сақланишини кутмоқда: 2026 йилда жаҳон ўсиши 3,3 фоиз, 2027 йилда эса 3,2 фоиз бўлиши тахмин қилинади. Ҳисоботда қайд этилишича, савдо соҳасидаги муаммолар қисман янги технологияларга, жумладан сунъий интеллектга йўналтирилаётган инвестициялар ҳисобига мувозанатланмоқда.
Жамғармa баҳосига кўра, жаҳон инфляцияси жорий йилда 3,8 фоизни, келаси йилда эса 3,4 фоизни ташкил этади. Бироқ савдо можаролари ноаниқликни кучайтириб, иқтисодий фаолликни секинлаштириши мумкин.
Шунингдек, сиёсий ва геосиёсий кескинликлар таъминот занжирларига путур етказиши, молиявий ҳамда хомашё бозорларида тебранишларни кучайтириши эҳтимоли ҳам алоҳида хавф омили сифатида тилга олинган.
