Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Инфантино Сенегал футболчиларининг норозилигини кескин танқид қилди

0

Африка миллатлар кубоги финали атрофидаги баҳсли лаҳзалар ҳалигача футбол жамоатчилигида қизғин муҳокама қилинмоқда. Энди эса ушбу воқеага ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам муносабат билдириб, Сенегал миллий жамоаси аъзоларининг ҳаракатларини қаттиқ танқид қилди.

«Биз сенегаллик баъзи футболчилар ва техник персонал аъзоларининг ҳаракатларини кескин қоралаймиз. Майдондан бу каби чиқиб кетиб бўлмайди», — деди Инфантино.

ФИФА раҳбари бу билан чекланиб қолмади: у Африка футбол конфедерацияси (CAF) тегишли идоралари масалага расмий тарзда эътибор қаратиши ва зарур чоралар кўриши лозимлигини ҳам алоҳида таъкидлади.

Нима бўлган эди?

Аввалига, 92-дақиқада сенегалликлар гол уришганди, аммо гол бекор қилинди: бурчак зарбасидан кейин дарвозани ишғол этишидан олдин Абдулайе Сек тўп учун курашда Ашраф Ҳакимини туртиб юборган деб топилди.

96-дақиқада эса Браим Диас рақиб жарима майдонида бурчак зарбасидан кейин Диуф билан тўп учун курашда газонга йиқилди. VAR реферини монитор қаршисига чорлади ва ҳакамлар такрорий лавҳани яна кўриб чиқиб, Сенегал дарвозаси томон пеналти белгилашди.

Айнан шу қарордан кейин Сенегал бош мураббийи Пап Тяв норозилик белгиси сифатида футболчиларни майдондан олиб чиқиб кетди. Манбаларга кўра, тахминан 15 дақиқадан сўнг жамоа яна майдонга қайтди ва ўйин давом эттирилди.

Энг драматик лаҳзалардан бири пеналти эпизодида кузатилди: Браим Диаснинг 11 метрли зарбасидан кейин дарвозабон Эдуар Менди тўпни ишончли тарзда ушлаб қолди. Асосий вақт 0:0 ҳисобида якунлангач, ҳал қилувчи сўз қўшимча бўлимларга қолди.

Қўшимча вақтда эса Папа Гейенинг узоқ масофадан йўллаган аниқ зарбаси финал тақдирини ҳал қилди. Шу тариқа Сенегал 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақада иккинчи бор чемпион бўлди. Улар илк марта Африка миллатлар кубогини 2021 йилда қўлга киритган эди.

Энди диққат марказида битта савол: CAF бу эпизодлар бўйича қандай қарор чиқаради? Финал майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам катта босим ва ҳиссиётлар синови бўлгани аниқ, аммо Инфантино айтганидек, бундай намойишкорона чиқиб кетиш футбол учун хавфли прецедентга айланиб қолмаслиги керак.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *