Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24
25
26
27
28
29
30
31

Фарғонада “кўча” безорилигига чек қўйилди: 15 киши ушланди

0

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жорий йил 17–19 январь кунлари содир этилган қатор жиноятлар юзасидан кўча безорилиги билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 17 январь куни Қўқонда яшовчи шахс ўз тарафдорлари билан бирга вояга етмаган йигитни Учкўприк туманидаги дала ҳудудига олиб бориб, ундан ҳар ҳафта 500 доллар талаб қилган. Пул бермаган тақдирда ўлим билан таҳдид қилинган жабрланувчига турли тан жароҳатлари етказилиб, ёнидаги 200 доллар куч ишлатиш орқали олиб қўйилган.

Бу ҳолатдан хабар топган жабрланувчининг танишлари ҳам ўз гуруҳи билан қарши томон билан Қўқон шаҳрининг Алишер Навоий мавзеси ва Саланг кўчасида учрашган. Келишмовчилик оқибатида томонлар ўзаро жанжаллашиб, бир-бирига тан жароҳати етказган ҳолда воқеа жойидан яширинган.

19 январь куни эса биринчи гуруҳ етакчиси 10 нафарга яқин тарафдорлари билан иккинчи гуруҳ раҳбарини Қўқон шаҳри бўйлаб қидиришга тушган. Улар қора рангли Spark автомашинасида ҳаракатланаётгани аниқланиб, қасддан автомобил билан уриб тўхтатилган. Автомашинадагилар қочиб кетган бўлса-да, транспорт воситасига совуқ қуроллар билан жиддий шикаст етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Фарғона вилояти ИИБ ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида 25 нафар шахс аниқланиб, терговга жалб этилди.

Уларнинг 15 нафари процессуал тартибда ушланган, 3 нафар шахсга эса суд томонидан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Айни пайтда жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *