Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24
25
26
27
28
29
30
31

Қарздор корхонага тегишли автотранспорт воситаси хатланди

0

Бюронинг Самарқанд туман бўлими томонидан Самарқанд шаҳар Иқтисодий судининг 2025 йил 14 февралдаги ижро варақасига асосан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Мазкур ижро ҳужжатига мувофиқ, қарздор “Самарқанд туман йўллардан фойдаланиш” АЖдан ундирувчи Самарқанд туман ЭТК фойдасига 446 474,8 минг сўм қарздорликни ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонага тегишли бўлган “КАМАЗ” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, белгиланган тартибда жарима майдончасига жойлаштирилиши таъминланди.

Қайд этилишича, белгиланган муддатда қарздорлик ихтиёрий равишда қопланмаган тақдирда, хатланган автотранспорт воситаси аукцион савдолари орқали сотилиб, тушган маблағлар қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

Мажбурий ижро бюроси томонидан суд ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш борасида бу каби ижро ҳаракатлари изчил давом эттирилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *