Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026

Ҳайкин «Манчстер Сити»ни енгиш Норвегия спорти тарихида қолди

0

Норвегиянинг «Буде-Глимт» клуби дарвозабони Никита Ҳайкин «Манчстер Сити» устидан қўлга киритилган ғалабани алоҳида воқеа сифатида баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-тур учрашувида норвегияликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Ҳайкиннинг айтишича, ўйин тугаганидан кейин ҳам улар XXI аср футбол индустриясидаги энг кучли тизимлардан бирини мағлуб этганини дарҳол англаб етишмаган. Дарвозабон бу баҳс нафақат «Буде-Глимт», балки норвегияликлар ва умуман Норвегия спорти учун тарихий ўйин бўлганини таъкидлади.

Шунингдек, у ушбу ғалабани ўз фаолиятидаги энг муҳим натижалардан бири деб атади.

Айни пайтда «Буде-Глимт» Чемпионлар лигаси турнир жадвалида 6 очко билан 28-ўринда бормоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *