Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
26
27
28
29
30
31

Исроил Мадримов Луис Салазар устидан ишончли ғалаба қозонди (видео)

0

24 январ куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган Fontainebleau аренасида Matchroom Boxing компанияси ташкил этган профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Ушбу кечада ўзбекистонлик боксчи, ярим ўрта вазндаги собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов доминиканлик Луис Давид Салазарга қарши рингга кўтарилди.

Жангнинг деярли бутун қисмида ташаббус Мадримов қўлида бўлди. У вазиятни назорат қилиб, ҳаракатни ўзи бошқарди, зарбаларни тайёрлаб, аниқ ишлади. Олдиндан иккинчи рақамда ўйнашни танлаган Салазар эса асосан ҳимояда қолди, қарши ҳужумларга кам чиқди ва кўпроқ зарбаларни “ушлаб” ўтишга уринди.

Сўнгги раундда Исроил рақибини муддатидан олдин тугатиб қўйиши ҳам мумкин эди. Мадримов бир неча бор кетма-кет зарбалар серияси билан босимни кучайтирди, аммо Салазар характер кўрсатиб, оғир вазиятда ҳам оёқда туриб берди ва жангни тўлиқ масофага олиб чиқди.

Натижада 10 раундлик тўқнашув тўлиқ давом этди ва ҳакамлар якдил қарор чиқарди: 99-91, 99-91, 99-91. Шу тариқа, Исроил Мадримов ишончли ҳисобда ғалаба қозонди.

Алоҳида таъкидлаш керак, ўзбекистонлик чемпион қарийб бир йилдан буён расмий жанг ўтказмаган эди. У елкасидаги жарроҳлик амалиётидан кейин тикланиш жараёнини бошдан кечирган, машғулотларга эса атиги беш ҳафта олдин қайта киришган. Шундай шароитда рингга чиқиб, бундай ишончли натижа кўрсатиши мухлисларнинг кайфиятини анча кўтарди.

Мадримов сўнгги бор 2025 йил 23 феврал куни Саудия Арабистонида WBC Interim чемпионлик камари учун америкалик Вержил Ортисга қарши рингга чиққан ва ўша жангда ҳакамлар қарори билан мағлубият аламини тотганди. Бу гал эса Исроил ўз номини яна бир бор баланд айттирди: у қайтганини, формасига қайтиш йўлида қатъий турганини амалий натижа билан кўрсатди.

Жангдан кейин Мадримов мухлислар учун ўз услубида салто ижро этиб берди — залдаги кайфиятни янада “портлатиб” юборди. Кейин эса трибуналарга қараб самимий мурожаат қилди:

«Барчангизни яхши кўраман, сиз учун жанг қиламан. Мадримов қайтди!», — деди у.

Қисқаси, Лас-Вегасдаги бу ғалаба Исроил учун фақат навбатдаги натижа эмас — бу катта қайтишнинг биринчи қаттиқ қадами. Энди эса мухлислар битта нарсани кутяпти: Мадримовнинг кейинги жангда янада баланд мақсадларга қайта йўл олиши.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *