Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

Каррагер Кэррикни мақтади: Аморимда жасорат йўқ эди

0

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Майкл Кэррикнинг «Манчестер Юнайтед»даги қисқа вақт ичидаги фаолиятини жуда юқори баҳолади. Унинг фикрича, «қизил иблислар» янги мураббий қўл остида майдонда мутлақо бошқа руҳ ва характер намоён этяпти.

Кэррик бошчилигида «Юнайтед» дастлабки икки учрашувдаёқ футбол жамоатчилигини ҳайратга солди. Манкунианликлар аввалига Манчестер дербисида «Манчестер Сити»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Орадан кўп ўтмай, АПЛнинг марказий баҳсида Лондонда «Арсенал» устидан 3:2 ҳисобида драматик ғалаба қозонилди. Бу натижалар жамоада нафақат тактик, балки психологик ўзгаришлар ҳам юз берганини кўрсатди.

Каррагер айни шу жиҳатга алоҳида урғу берди. Унинг таъкидлашича, Кэррик жамоага энг аввало жасорат ва ишонч олиб келган.

— Ростини айтиш керак, айнан шу нарса олдинги мураббий Рубен Аморимда етишмасди. Унда бундай қатъият ва жасорат кўринмас эди, — деди Каррагер «Арсенал» устидан қозонилган ғалабани шарҳлар экан.

Эслатиб ўтиш жоиз, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти 5 январь куни Рубен Аморим билан хайрлашган эди. Орадан саккиз кун ўтиб, клуб афсонаси ҳисобланган Майкл Кэррик вақтинчалик бош мураббий сифатида тайинланди ва у мавсум якунига қадар жамоани бошқариши белгиланди.

Қисқа вақт ичида олинган бу икки ғалаба Кэррикка нисбатан ишончни кескин оширди. Мухлислар жамоани яна “жонли”, жасур ва охиригача курашувчан ҳолатда кўряпти. Албатта, олдинда ҳали кўп ўйинлар бор, аммо бошланишнинг ўзиёқ «Юнайтед»да янги саҳифа очилганини англатяпти.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *