Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

Гвардиола "Галатасарой"га қарши ўйнай олмайдиган футболчиларни айтди

0

УЕФА Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг сўнгги тури олдидан «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоадаги кадрлар муаммосини очиқ айтди. «Галатасарой»га қарши ҳал қилувчи баҳсда бир қатор асосий футболчилар майдонга туша олмайди — рўйхат эса, мутахассиснинг таъбири билан айтганда, “жуда узун”.

Гвардиола маълум қилишича, бу ўйинни қуйидаги ўйинчилар ўтказиб юбориши аниқ:
Марк Гехи, Антуан Семеньо, Родри, Нико Гонсалес, Савио ва Жон Стоунз. Устоз бу футболчиларнинг турли сабабларга кўра тайёр эмаслигини таъкидлар экан, мухлисларга ҳам вазиятни тўғри қабул қилиш кераклигини ишора қилди.

Шу билан бирга, испаниялик мураббий трибуна факторига алоҳида урғу берди. Унинг фикрича, жамоа ҳозирча биринчи саккизликка кирмаган бўлса-да, айнан мухлислар қўллаб-қувватлаши «Сити»га 1/8 финалга чиқиш йўлида қўшимча туртки бўла олади. Яъни, бу кечада «Этихад» нафақат стадион, балки жамоанинг иккинчи “ҳаракатлантирувчи двигатели”га айланиши керак.

Маълумот ўрнида, «Манчестер Сити» — «Галатасарой» учрашуви 28 январь куни тунда Англиянинг Манчестер шаҳридаги «Этихад» стадионида бўлиб ўтади. Сўнгги тур, сўнгги имконият ва Гвардиола айтганидек, жамоага яна бир бор “қўшимча куч” керак бўлади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *