Ҳиндистондаги Нипаҳ вируси Ўзбекистонга хавф туғдирадими?
Ҳиндистонда Нипаҳ вируси билан боғлиқ касалланиш ҳолатлари кўпаяётгани ҳақида хабарлар фонида СЕС ўзбекистонликларни огоҳ бўлишга чақирди. Қайд этилишича, ҳозирча Ўзбекистонда ушбу вирус аниқланмаган ва эпидемиологик вазият барқарор.
Шунга қарамай, Ҳиндистонга саёҳат қилувчиларга шахсий гигиенага қатъий амал қилиш тавсия этилди. Хусусан, қўлларни тез-тез ювиш, текширилмаган сувни ичмаслик, шубҳали ёки зарар кўрган меваларни истеъмол қилмаслик кераклиги эслатилди.
Агар юқори ҳарорат ёки касаллик аломатлари сезилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Мутахассислар сафардан олдин ва сафар давомида расмий тавсияларни кузатиб боришни ҳам маслаҳат бермоқда.
