Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

Импичмент таҳдиди сабаб Трамп Гренландияни куч билан олишдан қайтдими?

0

АҚШ сиёсати атрофида яна бир қаттиқ тўлқин кўтарилди. Reuters манбаларига таянилган хабарларга кўра, Доналд Трамп маъмурияти Гренландия устидан назоратни қўлга киритиш учун ҳарбий йўлни танлаш фикридан чекинган. Сабаб эса жуда ҳам “оғир артиллерия”: Конгрессда айрим демократлар билан бирга баъзи республикачилар ҳам ҳарбий ҳаракат бўлса, импичмент жараёни бошланиши мумкинлигини очиқ айтишган.

Маълум қилинишича, қонун чиқарувчилар Трамп Конгресс билан олдиндан маслаҳатлашмасдан, Даниянинг автоном ҳудуди ҳисобланган Гренландияга нисбатан куч ишлатиш сценарийини бошлаб юборишидан хавотирга тушган. Шу фон ортида давлат котиби Марко Рубио ва Оқ уйдаги бошқа юқори лавозимли амалдорларга тўғридан-тўғри мурожаатлар бўлгани ҳам қайд этилган.

Манбалар таъкидлаётган асосий нуқта шунда: агар АҚШ Гренландияга нисбатан ҳарбий қадам ташласа, бу нафақат дипломатик жанжал, балки ички сиёсий портлашга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Айрим республикачиларнинг “ҳарбий босқин импичментга олиб келади” деган огоҳлантируви маъмурият риторикасини юмшатишга мажбур қилгани айтилмоқда.

Гренландия масаласи сўнгги ҳафталарда тез-тез тилга олинаётган мавзулардан бирига айланди. Трамп оролни АҚШ миллий хавфсизлиги нуқтаи назаридан муҳим деб изоҳлаган, буни Россия ва Хитой билан боғлаган. Бироқ Гренландия ҳукумати ўз позициясини очиқ айтган: улар АҚШ таркибига киришни истамайди.

Бу воқеа яна бир ҳақиқатни кўрсатди: глобал геосиёсатда “куч ишлатиш мумкин” деган гапнинг ўзи ҳам бозорларни, иттифоқчилар ишончини ва ички сиёсий барқарорликни бир зумда силкитиб юбориши мумкин. Қисқаси, баъзан битта таҳдиднинг ўзи “режа”дан ҳам қимматга тушади.

Эндиликда асосий савол шундай: Гренландия бўйича Вашингтон қандай йўл танлайди — савдо, дипломатия ёки узоқ муддатли келишувлар? Бир нарса аниқ: бу мавзуда ҳар бир қадамни дунё “лайв режим”да кузатяпти ва ҳар бир нотўғри ҳаракатнинг баҳоси катта.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *