Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28
29
30
31

Муҳаммадисо Абдулхаиров вилоятчиликка қарши кескин фикр билдирди

0

Актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров йўлларда автомобиль рақамига ёки одамнинг қаерлик эканига қараб муносабат билдириш одати кескин танқид қилди. Унинг айтишича, “қаерликсиз?” деган савол кўпинча беозор қизиқиш эмас, балки одамларни ич-ичидан ажратишга хизмат қилади. Актёр бу саволни ёмон кўришини яширмай, бундай ёндашув жамиятни бўлинишга олиб келишини таъкидлади.

Абдулхаировнинг фикрича, одамнинг миллати ёки қаерданлиги ташқи кўринишидан ҳам аён: “Мексикадан ҳам, Испаниядан ҳам эмасман — ўзбекистонликман, бу кўриниб турибди”, дейди у. Унинг айтишича, агар суҳбатдош Самарқандлик бўлса ва ўзи ҳам Самарқанддан эканини айтса, муносабат бирдан илиқлашади. Аммо бошқа вилоят номи айтилса, эътибор пасайиб кетиши мумкин. Бу эса, у таъкидлаганидек, билиб-билмай миллатчиликка элтади.

Актёр йўлларда автомобиль рақамига қараб ҳам бир-биримизни баҳолашимизни аччиқ билан тилга олди. “Ўзимизни ўзимиз ғажиб ташлаяпмиз”, дейди у. Абдулхаировнинг фикрича, Фарғоналик ҳам, Қашқадарёлик ҳам бегона эмас — барчамиз бирмиз, бир Ватан фарзандимиз. Қийин вазиятларда бирга хизмат қиладиган эканмиз, кундалик ҳаётда ҳам бир-биримизни ажратмаслигимиз керак.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *