Юрген Клопп ёшлар учун янги U21 лигасини ўйлаб топди
Дортмунднинг «Боруссия»си ва «Ливерпул»даги фаолияти билан танилган немис мутахассиси Юрген Клопп янги футбол турнирини йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Bild нашри журналистлари хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Клопп U21 лигасини ишга тушириш ғоясини илгари сурмоқда: унда ёш футболчилар Бундеслига ўйинлари олдидан тажриба тўплаш имконига эга бўлади. Мутахассис ушбу лойиҳа стартини бошқа футбол амалдорлари билан ҳам муҳокама қилган.
Айни пайтда Юрген Клопп «Red Bull» тизимида футбол йўналиши раҳбари сифатида фаолият юритмоқда.
Аввалроқ Европа ОАВда Клопп Мадриднинг «Реал» клубига бош мураббий бўлиб келиши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумотлар тарқалган эди.
