Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
31

Ўзбекистон футзалчилари Австралия устидан иродали ғалабага эришди

0

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё Кубоги “C” гуруҳидаги 2-тур баҳсида Австралияга қарши майдонга тушиб, жанговор ўйинда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув Жакартадаги “Индонезия Арена”да бўлиб ўтди.

Баҳс жуда тез суръатда бошланди. Австралияликлар 8-дақиқада Жиден Ҳарбнинг голи билан ҳисобни очди. Эътиборли томони, ўша дақиқанинг ўзида ўзбекистонликлар ҳам жавоб қайтариб, Анасхон Раҳматов ҳисобни тенглаштирди. Бироқ рақиб жамоа ҳужумдан тўхтамай, 9-дақиқада Ҳарбнинг иккинчи голи орқали яна олдинга чиқиб олди.

Шундан кейин Ўзбекистон ўз ўйинини топди. 11-дақиқада Ихтиёр Ропиев муҳим гол уриб, ҳисобни 2:2 қилди. 19-дақиқада эса Илҳом Ҳамроевнинг аниқ зарбаси жамоамизни илк бор ҳисобда олдинга олиб чиқди — 3:2.

Иккинчи бўлимда ҳам терма жамоамиз тартибли ўйин намойиш этиб, рақибнинг босимини сўндирди ва вазиятни назоратда ушлади. Учрашув якунида Музаффар Аҳаджонов 37-дақиқада гол уриб, Ўзбекистоннинг ғалабасини расмийлаштирди — 4:2.

Осиё кубоги. С гуруҳи. 2-тур
Австралия — Ўзбекистон 2:4

Голлар: Якоб Ҳарб (8, 9) — Анасхон Раҳматов (9), Ихтиёр Ропиев (11), Илҳом Ҳамроев (19), Музаффар Аҳаджонов (37).
Ўзбекистон — 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 9.Элбек Тўлқинов, 10.Шаҳрам Фахриддинов
Заҳирадагилар: 1.Шавкат Ибрагимов, 2.Анасхон Раҳматов, 3.Аброр Аҳмедзянов, 5.Суннатилла Жўраев, 7.Акбар Усмонов, 8.Хайрулло Солихов, 11.Музаффар Ахаджонов, 13.Элдор Нигматов, 14.Самариддин Беркинов.

Огоҳлантириш: Шаҳрам Фаҳриддинов (10).
Четлатиш: Жиовенали (39).

Шу тариқа, “C” гуруҳидаги навбатдаги уч очко қўлга киритилди ва терма жамоамиз плей-офф учун курашда жуда муҳим қадам ташлади. Мухлислар учун бу учрашувнинг асосий хулосаси битта: жамоа характер кўрсатди, зарба еган жойидан тез туриб кетди ва ғалабани тортиб олди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *