«Фенербаҳче» «Анже» ҳужумчиси Сидики Шерифни олишни хоҳламоқда
Франциянинг «Анже» клубида тўп сураётган 19 ёшли ҳужумчи Сидики Шериф бўйича Европанинг бир қатор жамоалари қизиқиш билдираётган бир пайтда, футболчи келажаги борасида устувор йўналишни танлади. Бу ҳақда инсайдер журналист Фабритсио Романо ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Шериф клуб раҳбариятига Туркиянинг «Фенербаҳче» жамоасига кўчиб ўтишни исташини етказган. Истанбул клуби футболчини ижара асосида олиб, кейинчалик 22 миллион евро эвазига мажбурий сотиб олиш шарти билан битим тузишга тайёр.
Жорий мавсумда у 20 ўйинда майдонга тушиб, 4 гол урди ҳамда 3 та сариқ карточка олди. Гвинеянинг Конакри шаҳрида туғилган Шериф Франциянинг ўсмирлар терма жамоасига чақирилган, бироқ ҳозирча расмий учрашувларда майдонга тушмаган.
