Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026

Олинда соҳилида акула ҳужуми: 13 ёшли бола вафот этди

0

Бразилиянинг Олинда шаҳрида жойлашган соҳил ҳудудида 13 ёшли ўсмир акула ҳужуми оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Бу ҳақда Agência Brasil ахборот агентлиги маълум қилди.

Хабарга кўра, ўсмир денгизда дўстлари билан чўмилаётган пайтда акула томонидан ҳужумга учраган. Йиртқич унинг ўнг сони орқа қисмидан тишлаб олган. Оғир жароҳат ва кўп қон йўқотиш сабабли бола ҳаёт аломатларисиз шифохонага етказилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳудуд акула ҳужумлари тез-тез қайд этиладиган жой сифатида танилган. Ушбу ҳолат Пернамбуку штатида акула ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сонини 27 нафарга етказди.

Шунингдек, аввалроқ Австралиянинг Сидней шаҳри шимолидаги пляжлар ҳам акула ҳужумлари хавфи юқори бўлгани сабабли вақтинча ёпилган эди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *