Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2026

“Уйда ёлғиз” фильмида Кевиннинг онаси ролини ижро этган акртиса вафот этди

0

Кеча 30 январь куни актриса Кэтрин О’Хара 71 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг агенти ОАВга маълум қилган. Кэтрин О’Хара — америка-канадалик актриса бўлиб, у энг аввало Уйда ёлғиз фильмидаги Кевиннинг онаси Кейт образи билан миллионлаб томошабинларга танилган. Фильмда Кевин тасодифан уйда ёлғиз қолиб, ўғриларга қарши кураш олиб боради, онаси эса ўғлини қутқариш учун уйга қайтишга шошилади. О’Хара бу ролни 1992 йилда суратга олинган иккинчи қисмда ҳам давом эттирган.

Актрисанинг ижод йўли 1970 йиллар ўрталаридан Канадада бошлангани айтилади: у комедик телекўрсатувларда иштирок этган, фақат актриса сифатида эмас, балки сценарий муаллифи сифатида ҳам меҳнат қилган. Айнан сценарий ёзишдаги ҳиссаси учун 1982 йилда илк бор “Эмми” мукофотини олгани қайд этилмоқда.

2010 йилларнинг ўрталаридан О’Хара яна бир бор катта машҳурликка эришди: Шиттс Крик комедик сериалида асосий роллардан бирини ижро этиб, янги мухлислар орттирди. Сериал 2015–2020 йилларда намойиш этилган ва жами 6 мавсумдан иборат бўлган. Сўнгги йилларда ҳам у фаол ижод қилишда давом этган. Масалан, 2025 йилда The Studio сериалида иштирок этгани ҳам тилга олинади.

Қайд этиш жоиз: Уйда ёлғиз ҳанузгача энг машҳур Янги йил фильмларидан бири сифатида телеканаллар ва платформаларда мунтазам намойиш этилиб келади — шу боис О’Харанинг Кейт образи кўпчилик хотирасида ўчмас из қолдирган.v















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *