Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Сиднейда Волкановски Лопесни якдил мағлуб этиб, камарни сақлади

0

Австралиянинг Сидней шаҳрида UFC 325 турнири бўлиб ўтди. Оқшомнинг марказий жангида ярим енгил вазн тоифаси чемпиони Александр Волкановски (28-4) ҳамда Диего Лопес (27-8) октогонга чиқди. Беш раунд давом этган қарши олишувда чемпион вазиятни совуққонлик билан назорат қилди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалабани қўлга киритди.

Қайд этиш керак, бу жанг “дежа вю” руҳида ўтди: Волкановски ва Лопес аввал ҳам тўқнаш келган. 2025 йил апрель ойидаги илк баҳсда ҳам Александр ҳакамлар қарори билан устун чиққан эди. Бу сафарги реваншда ҳам тасвир деярли ўзгармади: ҳисоб варақаларида икки марта 49:46 ва бир марта 50:45 қайд этилди — ва камар яна чемпионда қолди.

Мухлислар учун энг муҳим хулоса битта: Волкановски яна бир бор “катта кеча — катта характер” деган гапни амалда исботлади. Лопес ҳаракат қилди, эпизодларда босим ҳам берди, аммо чемпионнинг тажрибаси ва темпни тўғри бўлиш қобилияти ҳал қилувчи омилга айланди.

Марказий карддаги қолган натижалар

Турнирда яна бир қатор кескин жанглар ҳам бўлиб ўтди:

  • Бенуа Сен-Дени Дэн Ҳукерни 2-раундда техник нокаут билан мағлуб этди.

  • Маурисио Руффи Рафаэл Физиев устидан 2-раундда техник нокаут қайд этди.

  • Таллисон Тейшейра Тай Туивасани ҳакамларнинг якдил қарори билан енгди (29:28 — уч марта).

  • Куиллан Салкиллд 1-раундда Жейми Малларкини бўғиш усули (rear-naked choke) билан таслим қилди.

Қисқаси, UFC яна бир марта Сиднейда “томоша + натижа” комбо-сини берди: чемпион ўз номини яна мустаҳкамлади, марказий кард эса нокаутлар ва драмалар билан кечани безади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *