Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Метан "заправка"лар қисман очилади, режим 10 дан 16 гача белгиланди

0

2 февралдан бошлаб Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида метан қуйиш шохобчалари иш режими енгиллашади: АГНКСлар соат 10:00 дан 16:00 гача хизмат кўрсатиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Энг муҳим жиҳат — ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатадиган махсус техника ҳамда жамоат транспорти учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланиши қайд этилган.ё

Фарғона водийсида тартиб бироз бошқачароқ

Фарғона водийсида эса метан "заправка"ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимига қараб белгиланиши айтилган. Демак, у ерда аниқ “соатбай” режим эмас — вазиятга қараб мослашув бўлади.

Нега бу чекловлар бўлган эди?

Эслатиб ўтамиз, ҳаво совиб кетган пайтда, 20 январдан бошлаб республикада метан "заправка"лар фаолиятига чекловлар киритилган, амалда кўп жойларда ёпилиб қолгани сабаб айрим ҳудудларда жамоат транспорти ишида муаммолар ҳам кузатилганди. Энди эса кунлар илишга юз тутган паллада чекловлар юмшатилмоқда.

Жамоатчиликка “ҳаётий лайфхак”

Агар сизга узоқроқ йўл кутилса, 2 февралдан кейин ҳам вақтни ҳисоблаб чиқинг: 10:00–16:00 ораси — асосий “ойна”. Айниқса, Тошкентда иш-ўқиш графигига тўғри келтириб олсангиз, навбатда туриб қолиш эҳтимоли ҳам камаяди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *