Тошкентда Gentra русумли автомобиль ёниб кетди
0
Кеча, 31 январь куни соат 22:04 да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Булоқсой кўчасида енгил автомобиль ёнаётгани ҳақида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар етиб келган, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ФВБ матбуот хизмати.
Мазкур мурожаат ортидан ёнғин-қутқарув бригадалари атиги уч дақиқада, яъни соат 22:07 да воқеа жойига етиб боришган. Ёнғин соат 22:14 да тўлиқ ўчирилган ва кенг тарқалишининг олди олинган.
Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ёнғин сабаблари ҳозирда аниқлаштирилмоқда. Ёнғин содир бўлган автомобиль Gentra русумли бўлгани маълум қилинди.
