Chevrolet Traverse Z71 учун шартномалар Ўзбекистонда расман очилди
Ўзбекистонда янги йирик янгилик. UzAuto Motors АЖ Chevrolet Traverse Z71 модели учун харид шартномаларини тузиш жараёни бошланганини маълум қилди. Энди кроссоверга қизиққанлар расмий тартибда шартнома расмийлаштиришни бошлаши мумкин.
Компания маълумотига кўра, Chevrolet Traverse Z71 автомобилини сотиб олиш учун шартномани UzAuto Motors’нинг барча расмий дилерлик марказларида расмийлаштириш мумкин. Яъни ҳужжат ишлари фақат бир-иккита нуқтада эмас, дилерлик тармоғи бўйича амалга оширилади.
Қўшимча саволлар, комплектация ёки шартнома жараёнига оид маълумотлар учун UzAuto Motors’нинг +99878 141 7777 рақамли call-марказига мурожаат қилиш мумкин. Шунингдек, расмий саҳифада ҳам маълумотлар бериб борилмоқда: https://chevrolet.uz/traverse_z71
Қисқаси, ким узоқ кутган бўлса — старт берилди. Энди навбат дилерлик марказларидаги темпга қараб “тез-тез” бўлиб кетиши мумкин.
