Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

"Чеча" образида танилган актриса ўзининг ноёб қобилияти ҳақида сўзлаб берди

0

Ўзбек киносида “чеча” образлари орқали кўплаб мухлислар меҳрини қозонган, Ўзбекистон халқ артисти Азиза Бегматова ўзининг ноёб ички сезги қобилияти борлигини маълум қилди. Бу ҳақда у “Омон-омон” кўрсатувида очиқчасига гапириб ўтди.

Актрисанинг айтишича, у ҳомиладор аёлларнинг юзига қараб, фарзандининг жинси — ўғилми ёки қизми — эканини олдиндан билиб айта олади. Бу қобилиятдан кўплаб актрисалар ҳам фойдаланган.

“Мен юзига қараб аёлларнинг қиз ёки ўғил туғишини олдиндан айтиб бера оламан. Жуда кўп санъаткорларга ҳам айтганман. Лекин бу сирни ҳеч кимга очмайман”, — дейди Азиза Бегматова.

Бу қобилиятни қандай аниқлаши борасида актриса сир сақлаган бўлса-да, унинг бу сўзлари кўплаб томошабинлар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *