Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Феруза Норматова турмуш ўртоғидан кутилмаган совға олди

0

Таниқли ўзбек актрисаси Феруза Норматова турмуш ўртоғидан олган кутилмаган, аммо жуда самимий совға ҳақида ўз саҳифасида видео орқали бўлишди. Унга кўра, бир кун бошида оғриқ сезган актриса бу ҳолатини эрига айтганида, у сабабини сўраган.

Феруза Норматованинг айтишича, бош оғриғининг сабаби сочларини яхши қуритмагани бўлган. Буни эшитган турмуш ўртоғи унга машҳур "Dyson" брендидаги соч қуритгичини совға қилган.

Видеода актрисанинг бу ҳадъяга жуда мамнун бўлгани, юзида табассум ва миннатдорлик ифодаси яққол кўзга ташланади. Пост остига эса Феруза Норматова қуйидаги изоҳни қолдирган:

“Биз аёллар эримизни рози қилиш ҳақида ўйлаймиз, аслида биз ҳам эримиздан рози бўлиб, уларни дуо қилишимиз керак. Шунда барака бўлади ин шаа Аллаҳ. Муҳаббат яккалик билан эмас, икки томон ҳаракати билан мустаҳкамланади. Аёлини эркалатиб сийлаган эркаклардан Роббим рози бўлсин.”















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *