Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Ўзбекистонда дори нархларида катта пасайиш бўлади

0

Ўзбекистонда 2026 йил 1 мартдан бошлаб аҳоли учун дори воситалари нархлари 40–60 фоизгача арзонлашади. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги расмийси расмий баёнот берди.

Таъкидланишича, бу натижага эришишда бир нечта муҳим омиллар роль ўйнаган:

– 2 мингдан ортиқ импорт дорилар учун референт (мувофиқ) нархлар белгиланди;

– Дори таъминоти тизимидаги воситачилар – дилёрлар (дистрибьюторлар) устамаларининг камайтирилиши;

– Соҳа учун 392 миллион доллар миқдоридаги инвестициялар жалб қилиниши (бу ўтган йилга нисбатан 2,3 баробар кўпдир).

Шунингдек, йил якунигача яна 4 минг номдаги дори воситалари нархини пасайтириш ҳамда маҳаллий корхоналарда технологик трансфер асосида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Бу ислоҳотлар орқали фармацевтика бозорини барқарорлаштириш, аҳолининг дориларга бўлган етарли ва арзон имкониятини ошириш мақсад қилинган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *