Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Файзуллаев ва Шомуродов гол урди: "Башакшеҳир"дан йирик ғалаба (видео)

0

Туркия кубогининг 3-босқичидаги «Карагюмрюк» — «Башакшеҳир» тўқнашуви мухлислар учун ҳақиқий шоуга айланди. Учрашув ҳали давом этаётган пайтнинг ўзидаёқ энг кўп муҳокама қилинаётган жиҳат — ҳамюртларимиз Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаевнинг асосий таркибда тушиб, жамоасининг йирик ғалабасига бевосита ҳисса қўшаётгани бўлди.

Учинчи дақиқаларданоқ «Башакшеҳир» ўйинни қаттиқ ушлаб олди. 7-дақиқада Аббосбек Файзуллаев жамоасининг биринчи голини уриб, ҳисобни очди. Бу гол майдондаги суръатни ҳам, рақибнинг руҳий ҳолатини ҳам сезиларли ўзгартириб юборди: «Карагюмрюк» ҳали ўзига келиб улгурмасидан «Башакшеҳир» яна босимни оширди.

22-дақиқада эса навбат Элдор Шомуродовга келди — ҳамюртимиз жамоасининг иккинчи голини киритиб, ҳисобни 0:2 кўринишига олиб чиқди. Икки ўзбек футболчисининг кетма-кет голлари Истанбул клуби учун идеал старт бўлди.

Бироқ қувончга аралаш хавотир ҳам пайдо бўлди: орадан тўрт дақиқа ўтиб, Шомуродов кичик жароҳат сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Шу эпизод ўйин кайфиятига таъсир қилган бўлса-да, «Башакшеҳир» умумий назоратни қўлдан чиқармади.

Иккинчи бўлимнинг 5-дақиқасида Мигель Креспо орадаги фарқни учтага етказди. 65-дақиқада Иван Брнич яна бир гол уриб, ҳисобни йириклаштирди — 4:0. 79-дақиқада «Карагюмрюк» футболчиси Коне ҳисобни биттага қисқартирди, аммо ўйин охиригача таблода бошқа ўзгариш бўлмади. Шундай қилиб, «Башакшеҳир» 4:1 ҳисобида ишончли зафар қучди ва уч очкони ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Қисқаси, бу баҳс ўзбек мухлислари учун алоҳида кайфият берди: Файзуллаев тезкор гол билан стартни ёритиб берди, Шомуродов эса ўзининг тўпурарлик ҳиссини яна бир бор кўрсатди. Энди энг асосийси — Элдорнинг жароҳати жиддий бўлмасин. Мухлислар кутаётгани ҳам шу: майдонда ҳамюртларимиз кўпроқ, голлар эса янада кўп бўлсин.

Туркия кубоги
3-босқич
«Карагюмрюк» — «Башакшеҳир» 1:4

«Истанбул Башакшеҳир»: 80.Доган, 6.Онур Булут, 5.Дуарте, 27.Уссейну Ба, 20.Умут Гунеш, 11.Аббосбек Файзуллаев, 14.Элдор Шомуродов, 77.Иван Брнич, 91.Йилдирим Бертуг.
Захира: Волкан, 3.Жером Опоку, Шаҳинер, Юсуф, Кемен, Зелке, Калузински, Ҳарит, Эбоселе, Ҳамза, Креспо.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *