Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Исломобод шаҳрида "Тошкент" кўчаси ва "Бобур боғи" очилди

0

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Покистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Ушбу дастурнинг навбатдаги муҳим воқеаси 5 феврал куни Исломобод шаҳрида бўлиб ўтди: пойтахт кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди, шунингдек, янгидан барпо этиладиган янги боғга буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи қўйилишига бағишланган маросим ташкил этилди.

Маросимда Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бу қарор икки давлат ўртасидаги яқин тарихий-маънавий боғлиқликни, умумий маданий меросни ва халқлар ўртасидаги қадрдон муносабатларни ёрқин акс эттиришини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Исломободда “Тошкент” номли кўчанинг пайдо бўлиши ва Бобур номи билан аталадиган янги боғнинг барпо этилиши Ўзбекистон – Покистон кўп қиррали ҳамкорлиги стратегик босқичга кўтарилганини яна бир бор тасдиқлайди.

Айниқса, Бобур номи рамзий маънога эга. Чунки Заҳириддин Муҳаммад Бобур тарихий жиҳатдан икки халқни маънавий жиҳатдан боғлаб турувчи улуғ шахс сифатида эътироф этилади. Шу боис, унинг номи билан аталадиган боғ — шунчаки яшил ҳудуд эмас, балки ўзаро ҳурмат, дўстлик ва меҳр-оқибат ришталари янада мустаҳкамланишига бўлган қатъий интилишнинг ёрқин белгиси сифатида қаралмоқда.

Қисқаси, Исломободдаги “Тошкент” кўчаси ва Бобур боғи — бу икки мамлакат муносабатлари қоғозда эмас, ҳаётнинг ўзида мустаҳкамланаётганининг жонли исботи. Бугун ном берилди, эртага эса шу номлар ортидаги дўстлик янада каттароқ ишларга айланиши кутилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *