Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Криштиану Роналду Саудия лигасидан кетишга тайёрлигини билдирди

0

Жаҳон футболининг энг сермаҳсул юлдузларидан бири, "Ан-Наср" ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду Саудия Про-лигаси раҳбариятига қаттиқ ишора қилди: агар вазият шу тарзда давом этса, у Саудия Арабистонини тарк этишга ҳам тайёр.

Манбаларга кўра, португалиялик юлдузнинг бу кайфиятига чемпионатдаги сўнгги трансфер сиёсати сабаб бўлган. Яъни гап майдондаги натижа ёки бир-иккита ўйин эмас — гап “кимни кучайтиряпсиз? кимни эса четда қолдиряпсиз?” деган катта саволда.

Айтилишича, 41 ёшли тўпурар айниқса Саудия Арабистони Суверен жамғармаси иштирокида Карим Бенземанинг "Ал-Иттиҳод"дан "Ал-Ҳилол"га ўтказилганидан норози экани таъкидланмоқда. Чунки бу трансфер ортидан "Ал-Ҳилол" сезиларли кучайтирилди, "Ан-Наср" эса, гўёки, яна эътибордан четда қолгандек бўлди.

Қайд этилишича, Роналдунинг норозилиги кун сайин “қизиб” бораётган экан. У ўзини бироз хиёнатга учрагандек ҳис қиляпти ва Саудия Арабистонидаги уч йиллик фаолиятини якунлаш вариантини ҳам жиддий кўриб чиқяпти.

Қисқаси, гап шунда: Роналдуга соврин учун “шароит” керак. Агар рақиблар доим кучайтирилиб, унинг жамоаси эса орқада қолса — у бу лойиҳада узоқ турмаслиги мумкин. Футболда ҳам ҳаётдагидек: кимдир сенга “биринчи рақам” деса, уни амал билан ҳам кўрсатиши керак.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *