Денис Макаров ноаниқ муддатга сафдан чиқди
Туркиянинг “Кайсериспор” клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Текширувлар якунига кўра, футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар гуруҳида енгил жароҳат ва шиш аниқланган. Клуб баёнотида даволаниш жараёни давом этаётгани қайд этилди.
Макаров “Кайсериспор” сафидаги дебютини 3 февраль куни “Галатасарай”га қарши учрашувда ўтказган, ўйин 0:4 ҳисобида якунланган. Жамоа ҳозир турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда ва лигада қолиш учун курашмоқда. Аввалроқ Макаров Москванинг “Динамо” клубида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этган.
