«Ал-Наср» Роналду талабларидан иккитасини бажариб берди
Криштиану Роналду бойкотни якунламоқда. Кутилишича, португалиялик ҳужумчи дам олиш кунлари Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Фатеҳ»га қарши учрашувда майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
A Bola хабарига кўра, Роналду томонидан бўлган босим фонида «Ал-Наср» раҳбарияти икки муҳим талабни адо этди. Аввало, Ар-Риёд клуби сўнгги соатларда ходимлар олдидаги қарздорликларни тўлиқ ёпди.
Шунингдек, Роналдуга яқин бўлган спорт бўлимидаги Жозе Семеду ва Симау Континьо аввалги ваколатларини қайта тиклади. Бунгача ушбу икки функционер қишки трансфер кампанияси жараёнида муҳим рол ўйнай олмаган.
«Ал-Наср» ҳозирда Про-лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Ал-Ҳилол»дан бир очко ортда қолмоқда.
