Луис Энрике де Дзервининг иш услубини юксак баҳолади
Франция чемпионатининг навбатдаги турида "ПСЖ" принципиал рақиби "Марсел"ни йирик ҳисобда таслим этди. Шунга қарамай, парижликлар бош мураббийи Луис Энрике учрашувдан кейин рақиб жамоа устози Роберто де Дзервининг ишига ижобий баҳо берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Энрике италиялик мутахассиснинг футбол фалсафаси, хусусан, ҳужумкор ўйинга урғу бериши ва доимо ғалабани кўзлаши унга ёқишини таъкидлади. Унинг фикрича, де Дзерви Франция чемпионатидаги энг кучли мураббийлар қаторидан жой олган.
Айни пайтда "ПСЖ" Франция чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва "Ланс"ни икки очко ортда қолдирган. "Марсел" эса ҳозирча тўртинчи ўринда бормоқда.
