«Реал» Энсо Фернандес трансфери учун Камавингани қўшиши мумкин
Мадриднинг «Реал» клуби «Челси» ярим ҳимоячиси Энсо Фернандесни ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
DS Sports хабарига кўра, «қироллик клуби» ёзги трансфер ойнасида аргентиналик футболчи бўйича расмий таклиф тайёрламоқда. Манбага кўра, мадридликлар лондондаги клубга 60 миллион евро ва Эдуардо Камавингани таклиф қилиб, Энсони қўлга киритмоқчи.
Энсо Фернандес 2023 йилда «Бенфика»дан «Челси»га 121 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2032 йил 30 июнгача амал қилади.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «Челси» сафида барча мусобақаларда 37 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатма берди. Transfermarkt портали Фернандеснинг бозор қийматини 85 миллион евроға баҳоламоқда.
