Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

ПСЖ мухлислари хатти-ҳаракати учун клуб жазоланиши мумкин

0

8 февраль куни Парижнинг "Парк де Пренс" стадионида бўлиб ўтган Франция чемпионати 21-тур учрашувида "ПСЖ" "Марсель"ни 5:0 ҳисобида енгди. Бироқ ўйиндан кейин диққат марказида парижликлар мухлисларининг ноўрин хатти-ҳаракати қолди, деб ёзади Le Parisien. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, "ПСЖ" тарафдорлари рақиб жамоа шаънига ҳақоратли шиорлар айтиб, худди шундай мазмундаги баннерларни ҳам намойиш қилган. Айрим иборалар ирқчилик аломатлари сифатида баҳоланиши мумкин, аммо нашр билан гаплашган ҳуқуқшунос буни исботлаш осон бўлмаслигини таъкидлаган.

Учрашув якунига 20 дақиқа қолганида трибунада кўплаб фаерлар ёқилгани сабабли ўйин вақтинча тўхтатилган. "ПСЖ" раҳбарияти эса ўйиндан олдинроқ мухлислардан бундай ҳаракатлардан тийилишни сўраб, вазиятнинг олдини олишга уринган.

Аввалроқ клуб мухлислари "Париж" жамоасини ҳақорат қилганидан сўнг, "ПСЖ" трибунанинг бир қисмини қисман ёпиш жазоси билан жазоланганди. Энди шунга ўхшаш ҳолат яна такрорлангани боис, 18 февраль куни интизомий қўмита бу сафар ҳам "ПСЖ"га шундай чорани қўллаши эҳтимоли юқори.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *