Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Буффон Роналду ҳақида бундай футболчини кўрмаганини айтди

0

"Ювентус" ва Италия терма жамоасининг афсонавий дарвозабони Жанлуижи Буффон Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Буффоннинг сўзларига кўра, Роналдуга қарши ўйинлар унинг учун доимо синов бўлган: улар тўқнаш келган деярли ҳар бир учрашувда португалиялик ҳужумчи дарвозани ишғол қилган. Фақат бир баҳс истисно бўлган, аммо ўша ўйинда Буффон қизил карточка олганидан кейин ҳам Роналду барибир гол уришга эришган.

Италиялик собиқ посбон Роналду билан ўйинлар арафасида ухлаб бўлмаслигини тан олди. Унинг таъкидлашича, Криштиану тажовузкор, шафқатсиз ва жуда тез, рақиблардан доим бир неча метр олдинда бўлади. Буффон уни жарима майдонида "ҳақиқий йиртқич" деб атаб, бундай даражадаги футболчини ҳеч қачон учратмаганини қўшимча қилди.

Маълумот учун, Жанлуижи Буффон 2023 йилда фаолиятини якунлаган. Яқинда 41 ёшини нишонлаган Криштиану Роналду эса ҳануз "Ал-Наср" сафида тўп сурмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *