Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

ЖЧ олдидан Англия Коста-Рика билан ўртоқлик ўйнайди

0

Англия терма жамоаси жаҳон чемпионати бошланиши арафасида навбатдаги ўртоқлик учрашуви бўйича келишувга эришди. The Mirror хабарига кўра, инглизларнинг рақиби Коста-Рика бўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 10 июн куни бўлиб ўтади. Аввалроқ Англия 6 июн куни Янги Зеландия билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиши маълум қилинганди. Ҳар икки баҳс АҚШда, Флорида штатидаги машғулот базасига яқин ҳудудда ўтказилади, аммо аниқ стадион ҳозирча эълон қилинмаган.

Англия ва Коста-Рика бунгача икки марта тўқнаш келган. 2018 йилда ўртоқлик баҳсида инглизлар Маркус Решфорд ва Денни Уэлбек голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган, ундан тўрт йил олдин эса жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида 0:0 натижа қайд этилган.

Томас Тухел бошқарувидаги жамоа 17 июн куни жаҳон чемпионатидаги иштирокини Хорватияга қарши ўйин билан бошлайди. Ушбу гуруҳдан, шунингдек, Гана ва Панама ҳам ўрин олган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *