Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Арне Слот Салоҳнинг навбатдаги рекордига муносабат билдирди

0

«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот Моҳамед Салоҳнинг клуб тарихидаги яна бир ютуқ кўрсаткичига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

33 ёшли ҳужумчи «Сандерленд»га қарши ўйинда (1:0) голли узатма амалга оширди ва АПЛда «қизиллар» сафида ассистлар бўйича Стивен Жеррард натижасига етиб олди. Шу тариқа мисрлик футболчи афсонавий собиқ ярим ҳимоячи билан биргаликда клуб рекордини бўлишиб турибди.

«Салоҳнинг “Ливерпуль”даги рекордлари жуда кўп. Бу сафар у шунчалик буюк футболчи билан тенглашди. Мо ҳам, Жеррард ҳам клуб учун беқиёс аҳамиятга эга. Стивен мени кечирсин, аммо Салоҳ ундан ҳам ўзиб кетишини истайман», — деди Слот учрашувдан кейинги интервьюсида.

Моҳамед Салоҳ 2017 йилдан бери «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келади. Стивен Жеррард эса жамоани ундан икки йил аввал тарк этган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *